Yangiliklar

GM Uzbekistan фуқаролар билан мулоқот учун очиқ
2017-03-28 05:42:18 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

 «GM Uzbekistan» АЖ да ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатишга оид масалаларни объектив кўриб чиқиш ва асосли ҳал этиш мақсадида, компания раҳбарияти жойларга чиқиб учрашувларни ўтказади.

Бугун, 28 март куни Наманган вилоятининг аҳолиси учун «GM Uzbekistan» АЖ бош директори в.в.б., Р. Б. Ражабов билан Наманган шаҳрининг «Наманган Автотеххизмат» биносида ташкил қилинган.

Эртага, 29 март куни Андижон шаҳрида «Андижон Автотеххизмат» биносида учрашув бўлиб ўтади. 30 март куни Фарғона шаҳрида «Фарғона Автотеххизмат» биносида учрашув бўлиб ўтади.

Кеча Нукус шаҳрида «GM Uzbekistan» АЖ нинг бошқарувчи директори М.М. Султонов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу GM Uzbekistan вакилларининг аҳоли билан биринчи учрашуви эмаслигини таъкидлаймиз. Аввал Бухоро, Қашқадарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ҳам учрашувлар ўтказилган.

Бундан ташқари, фуқароларни қабул қилиш «Ўзавтосаноат» АК корхоналарининг раҳбарлари ва мутахассислари  сонидан махсус ишчи гуруҳи томонидан ҳар иш кунида соат 8:00 дан 11:00 гача «GM Uzbekistan»  АЖ нинг бош офиси биносида (107-хона) ўтказилишини эслатамиз.

Агар Сизнинг фикрингиз, шикоятингиз ёки таклифларингиз бўлса, сиз ўз хабарингизни қуйидаги компания электрон почта манзили: gmuzbekistan@uzgm.uz бўйича юборишингиз мумкин, компания Бош директорининг виртуал қабулхонасига қуйидаги ҳавола орқали кириш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/forma-obrascheniya.html

Шунингдек, сизни қизиқтирувчи масалалар бўйича батафсил ахборотни сиз GM Uzbekistan компаниясининг Мижозларга кўмаклашиш маркази телефони орқали олишингиз мумкин: +998 71 141 77 77