Yangiliklar

КЎПСОНЛИ ХАРИДОРЛАРНИНГ ИСТАКЛАРИНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА GM UZBEKISTAN TRACKER ВА MALIBU АВТОМОБИЛЛАРИНИ МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА ХАРИД ҚИЛИШ АКЦИЯСИНИНГ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРАДИ
2019-03-20 17:22:55 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar
GM Uzbekistan ва “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 2 йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди.
Кўп сонли харидорларнинг истакларини инобатга олган ҳолда компания мазкур акциянинг амал қилиш муддатини 2019 йилнинг 31 мартига қадар узайтиради.
Мазкур акцияга асосан харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.
Акция шартларига кўра, харидор шартнома тузаётган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунда автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича бўлади:
Tracker A/T — 3 945 625 (4,5%) ва 1 753 611 (2%)
Tracker M/T —2 533 898,48 (4,5%) ва 1 126 177 (2%)
Malibu — 3 860 178 (4,5%) ва 1 715 635 (2%)
Malibu Turbo— 3 917 799 (4,5%) ва 1 741 244 (2%)
Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим. Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.
Акцияда дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.
GM Uzbekistan мижозларга қулайлик яратишда давом этади!