Press-reliz

GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга Chevrolet Spark автомобилларини етказишни бошлади
2018-01-24 16:33:04 Press-reliz
 
                          Press-reliz

GM Uzbekistan экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш стратегиясини амалга ошириш доирасида Chevrrolet Spark автомобилларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига экспорт қилишни бошлади. 2018 йил 23 январида корхона томонидан Ливан ва Иордания давлатларига автомобилларнинг илк партияси юкланди. Жорий йил давомида ушбу давлатларга 500 донадан кам бўлмаган миқдорда автомобиллар экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Chevrolet Spark автомобилларини Тунисга экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.